Фарғонадан Сўхга кичик авиация транспортида қатнов йўлга қўйилади

Фарғона шаҳридан Сўх туманига самолёт ва вертолёт орқали аҳолига мақбул нархларда қатновлар йўлга қўйилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 9 авг — Sputnik. Фарғона шаҳридан Сўх туманига кичик авиация транспортида парвозлар йўлга қўйилади. Ўзбекистон президенти тегишли қарорни имзолади.

Сўх аҳолиси жорий йилда ер ва мол-мулк солиғини тўлашдан озод этилди

“Транспорт вазирлиги Қирғизистон Республикаси ҳаво ҳудудидан фойдаланиш масаласи тўлиқ ҳал этилгандан кейин бир ҳафта муддатда Фарғона шаҳридан Сўх туманига кичик авиация транспорти орқали аҳолига мақбул нархларда қатновлар йўлга қўйилишини таъминласин”, - дейилган қарорда.

Фарғона вилояти ҳокимлигига бир ой муддатда Сўх туманида самолёт ва вертолётлар учун учиш-қўниш майдончаларини ташкил этиш вазифаси юклатилди.

Ташқи ишлар вазирлиги ва Мудофаа вазирлигига Қирғизистон ҳаво ҳудудидан фойдаланиш масаласини ҳал этиш вазифаси топширилди.