Ўзбекистонда коронавирусга чалинган берморларнинг 20 мингдан зиёди соғайди

Янги касалланиш ҳолатлари олтита ҳудудда: Тошкент шаҳрида, Самарқанд, Тошкент, Наманган ва Навоий вилоятларида, шунингдек Қорақалпоғистон Республикасида аҳоли орасида аниқланган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 8 авг - Sputnik. Бугунга қадар Ўзбекистонда 20 380 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган, деб хабар қилди мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Олимлар коронавируснинг заиф жойини аниқлади

8 август 10.00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 29459 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатлари олтита ҳудудда: Тошкент шаҳрида (185 нафар), Самарқанд вилоятида (28), Тошкент вилоятида (10), Наманган вилоятида (5), Қорақалпоғистон Республикасида (4), Навоий вилоятида (2) аҳоли орасида аниқланган.

Шу билан бирга, тун давомида коронавирусга чалинган Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида яшаган 65 ёшли аёл ҳамда Тошкент шаҳри Учтепа туманида яшаган 84 ёшли беморлар вафот этишган. 

Россиянинг коронавирусга қарши вакцинаси дунёда биринчи бўлиб рўйхатга олинади

Инфекция қурбонлари сони жами 185 нафарни ташкил қилмоқда.

Республикада 8894 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 786 нафари оғир, 275 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Эслатиб ўтамиз, Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тақдим этган сўнгги маълумотларга кўра, дунё бўйича 18 902 735 инсон ушбу инфекцияни юқтирган, қурбонлар сони 709 511 нафарга етган.