Толиблар АҚШга қарши Россия билан тил бириктирилганини рад этди

Толибон ҳаракати сиёсий офиси расмий вакили Сухайл Шахин сўзларига кўра, ушбу "нотўғри ва асоссиз маълумот Қобул миллий хавфсизлик департаменти томонидан тинчлик ўрнатиш  жараёнига путур етказиш мақсадида америка ва европанинг айрим журналистларига тақдим этилган".
Sputnik

ТОШКЕНТ, 8 авг - Sputnik. Россия толибларни ўз томонига "оғдириб олгани" ҳақидаги хабарларда биронта рост сўз йўқ, бу Афғонистонда тинчлик жараёни ўрнатилишига қарши бўлганлар томонидан йўлга қўйилган кампаниянинг бир қисмидир, деди РИА Новостига берган интервьюсида "Толибон" радикал ҳаракати сиёсий офисининг расмий вакили Сухайл Шахин.

"Асоссиз даъволар". Россия ТИВ NYT'нинг энг сўнгги мақоласига изоҳ берди

"Улар (тинчлик жараёни душманлари - таҳр.) унга зиён етказмоқчи, халал беряпти", - деди Шахин телефон орқали олинган интервью давомида.

Унинг сўзларига кўра, ушбу "нотўғри ва асоссиз маълумот Қобул миллий хавфсизлик департаменти томонидан "тинчлик ўрнатиш  жараёнига путур етказиш мақсадида америка ва европанинг айрим журналистларига тақдим этилган".

"Бу хабарларда ҳақиқатга тўғри келадиган ҳеч вақо йўқ, бу шунчаки тинчлик жараёнига қарши кампания. Ва биз бундай баёнотларни тўлалигича рад этамиз", - деди толиблар сиёсий офиси вакили.

Илгарироқ New York Times газетаси бир мақола чоп этган бўлиб, унда аллақандай россия ҳарбий разведкаси бўлинмаси толибларни пул эвазига Афғонистондаги халқаро коалиция ҳарбий хизматчиларига ҳужум уюштиришга даъват қилгани ҳақида айтилган эди.

Серенко: фақат "фантазёрлар" АҚШнинг толиблар билан битимига оптимизм билан қарайди

New York Timesдаги мақоладан сўнг Россиянинг Вашингтондаги элчихонаси ушбу ёлғон мақола туфайли ижтимоий тармоқларда "руслар билан ҳисоб-китоб қилиш"га доир чақириқлар пайдо бўлгани ҳақида хабар берди. Таҳдидлар ҳақидаги маълумотни дипломатлар АҚШ ва Давлат департаменти ҳуқуқ-тартибот органларига топширдилар.

ТИВда ушбу мақола ёлғон, дея баҳоланди, ташқи сиёсий маҳкама раҳбари Сергей Лавров ушбу айбловларни Қўшма Штатларда бўлиб ўтадиган сайловлар олдидаги ички сиёсий кураш билан боғлади.

АҚШ президенти Дональд Трамп ўз навбатида ушбу мақолани "буюртма" деб атади ва америка разведкаси New York Times хабарини ишончга сазовор, деб топмаганини хабар қилди. Пентагон ҳам "тил бириктирув"ни тасдиқловчи далилларга эга эмаслигини маълум қилди.