Марказда мигрантлар тақдири: РФдаги ўзбекистонликлар масаласида Парламент сўрови юборилади

Россияда меҳнат фаолиятини олиб бораётган барча меҳнат мигрантларининг 25,4 фоизи тегишли патентни расмийлаштирмай ишламоқда. Яъни Россия қонунчилигига кўра ноқонуний фаолият олиб бормоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 8 авг - Sputnik. Олий Мажлис Сенатининг олтинчи ялпи мажлисида Россияда вақтинча меҳнат қилаётган Ўзбекистон фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масаласи юзасидан Вазирлар Маҳкамасига парламент сўрови юбориш қарори қабул қилинди.

Рус-қозоқ чегарасидаги ҳодиса: мигрантлар қандай қилиб фирибгарлар қурбонига айланди

Парламент сўрови фуқароларнинг Ўзбекистон Олий Мажлиси палаталари, президент виртуал ҳамда халқ қабулхоналари, Омбудсман, ҳудудлардаги ҳокимликлар, Россиядаги Ўзбекистон дипломатик миссияларига юборилган мурожаатлар асосида шакллантирилган.   

Россияда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқароларининг долзарб муаммоларини ҳал этиш масаласи Сенатнинг диққат марказида турганлиги, Ўзбекистон-Россия парламентлараро ҳамкорлик бўйича қўшма комиссияси фаолиятининг марказий мавзуларидан бири эканлиги таъкидланди.

Россия томони билан ташқи меҳнат миграцияси жараёнларини тартибга солиш тўғрисида иккита битим, меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун фуқароларни ташкилий асосда қабул қилиш, уларнинг республикадан ташқаридаги иш жойига хавфсиз етиб боришини таъминлашнинг қулай шарт-шароитларини яратиш тўғрисида шартномалар тузилган бўлса-да, эришилган давлатлараро битимларни тегишли равишда бажариш билан боғлиқ жиддий муаммолар сақланиб қолмоқда.

Мисол учун, Москва шаҳридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ваколатхонаси маълумотларига кўра, Россияда меҳнат фаолиятини олиб бораётган барча меҳнат мигрантларининг 25,4 %и тегишли патентни расмийлаштирмай, яъни РФ қонунчилигига кўра ноқонуний фаолият олиб бормоқда.

Россияда мигрантларга ишлаш ҳуқуқини бериш мураккаблаштирилиши мумкин

Икки томонлама битимлар борлигига қарамай, фуқароларни ишга ташкилий тарзда жойлаштириш кўрсаткичлари пастлигича колмоқда. Масалан, 2019 йилда Россияда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва хусусий агентликлар томонидан ташкилий тарзда қабул қилиш орқали 1425 киши ишга жойлаштирилган.

Тартибсиз меҳнат миграциясининг мавжудлиги, меҳнат мигрантларининг жамиятга мослашуви паст даражадалиги билан боғлиқ муаммолар ҳал этилмаганлиги, рус тилини, Россия Федерациясининг меҳнат ва миграция тўғрисидаги қонун ҳужжатларини суст даражада билиш Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқларини таъминлашда кўплаб муаммоларни келтириб чиқармоқда.

Сенаторлар томонидан хориждаги фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳукумат олдида турган устувор масалалар сирасига киришини таъкидлаб ўтилди.

Шундан келиб чиқиб, Олий Мажлис Сенати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига парламент сўрови юбориш тўғрисида қарор қабул қилди.