Трамп TikTok’га қарши уруш бошлади

АҚШ президенти Дональд Трамп TikTok ва WeChat иловаларининг “таҳдиди”га қарши кураш бўйича фармонни имзолади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 7 авг — Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп “TikTok ва WeChat иловалари таҳдиди”га қарши кураш тўғрисида фармонни имзолади.

Россия ҳарбийлари АҚШ разведка-самолётларини ўз вақтида пайқаб қолишди

Янги ҳужжат 45 кундан сўнг кучга киради. Улар ByteDance ва Tencent илова ишлаб чиқарувчи компаниялар билан ҳар қандай шартномаларни тузишга чеклов киритади.

Ҳужжатда TikTok ва WeChat АҚШ миллий хавфсизлиги, иқтисодиёти ва сиёсатига таҳдид сифатида кўрсатилган. Таъкидланишича, бу иловалар фойдаланувчи, шу жумладан у жойлашган жойи ва қидирган нарсалар ҳақидаги маълумотларни йиғади.

"Бу Хитойга федерал хизматчи ва шартнома ишчилари ишлайдиган жойларни кузатиб бориш, шантаж қилиш учун шахсий маълумотлар асосида ҳужжатлар тўпламини йиғиш ва саноат жосусликларини амалга оширишга имконини беради", - дейилган ҳужжатда.

Илгарироқ, АҚШ президенти Microsoft ёки Американинг бошқа компанияси 15 сентябргача TikTok’ни сотиб олиши зарурлиги, акс ҳолда, илова мамлакат ҳудудида тақиқланиши ҳақида айтганди.

Microsoft иловани сотиб олиш бўйича музокаралар давом эттиришини тасдиқлаганди. Ҳозирча шартнома нархи аниқланмади, аммо ОАВлар тахминига кўра, 10-30 миллиард долларни ташкил қилиши мумкин.

TikTok – Хитойнинг ByteDance компания томонидан қисқа видеоларни яратиш ва кўриш учун мўлжалланган илова.