Сирдарёда қалбаки долларни арзонроқ пулламоқчи бўлган фуқаролар ушланди

Сирдарё туманида қалбаки 2,5 минг долларни сотмоқчи бўлган шахслар устидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 7 авг — Sputnik. Сирдарё туманида қалбаки 2,5 минг АҚШ долларини 1600 долларга сотган фуқаролар жиноят устида қўлга олинди, деб хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот-хизмати.

Тошкентда аёл электрузатиш тармоғи устунига чиқиб, ўз жонига қасд қилиш билан қўрқитди

Таъкидланишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва ДХХнинг Сирдарё туман бўлимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, сирдарёлик икки шахс - О.А. ва А.Млар фуқаро Д.Х.га ҳар бир АҚШ долларини 7 минг сўмдан ҳисоблаб, қалбаки 2 300 АҚШ долларини 1600 АҚШ долларига сотишган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, тадбир жараёнида уларнинг ёнида сотиш мақсадида сақлаб келинган қалбаки 200 АҚШ доллари борлиги аниқланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро О.А. ва А.М.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 176-моддаси 2-қисми "в" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.