Хитойда кучли тўфон шаршарани тескари оқишга мажбур қилди - видео

"Хагупит" тўфони 190 метр баландликдаги Линфэн тоғ шаршарасини тескари йўналишда оқишга мажбур қилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 6 авг — Sputnik. "Хагупит" тўфони 190 метр баландликдаги Линфэн тоғ шаршарасини тескари йўналишда оқишга сабаб бўлди. Бу ҳақда Daily Mail хабар қилди.

Видеода кучли шамол шаршара сувини учириб юбориши акс этган. Кучли “Хагупит” тўфони Хитойнинг Чжэцзян провинциясига ёпирилиб келди.

Шамол тезлиги соатига 136 километргача етди, айрим шарқий соҳилбўйи туманларида 4 метр баландликдаги тўлқинлар қайд этилди. 380 мингдан ортиқ киши хавфсиз жойларга эвакуация қилинди.

Поезд ҳаракати тўхтатилди, баъзи автомагистраль йўллари ёпилди, кўпгина уйлар электр энергиясиз қолди.