"Россия пропагандаси" ҳақидаги ҳисоботга АҚШдаги РФ элчихонаси изоҳ берди

Аввалроқ, Давлат департаменти қошидаги Глобал ҳамкорлик маркази "Россия дезинформацияси устунлари" ҳақида ҳисоботни эълон қилган бўлиб, унда "Россия тарғиботи" концепцияси тизимлаштирилган эди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 6 авг — Sputnik. Давлат департаментининг "Россия пропагандаси" ҳақидаги ҳисоботи Москванинг АҚШ билан ҳамкорликни қайта тиклаш бўйича таклифларини "сўндириш"га мўлжалланган, дея баёнот берди Россиянинг Вашингтондаги элчихонаси.

АҚШ Давлат департаменти "Россия пропагандаси" асослари ҳақида ҳисобот эълон қилди

Аввалроқ, Давлат департаменти қошидаги Глобал ҳамкорлик маркази "Россия дезинформацияси устунлари" ҳақида ҳисоботни эълон қилган бўлиб, унда "Россия тарғиботи" концепцияси тизимлаштирилган эди. Жумладан, "пропаганда" таърифи давлат томонидан молиялаштирилган Россия ОАВларига нисбатан қўлланилди.

Дезинформацияларга мисол сифатида жумладан, Sputnik, РИА Новости, RT, Биринчи канал, Россия 24 ва бошқа медиа-ресурслар сарлавҳалари келтирилганди.

Дипломатик ваколатхона "АҚШни танқид қилишга журъат қиладиган" Россия ва хорижий ОАВларига "улар синчковлик билан текширилиши мумкинлиги" ҳақида ёдда тутишлари лозимлиги, қолаверса уларнинг америка ижтимоий тармоқларидаги ресурслари ҳеч қандай тушунтиришларсиз блоклаб қўйилиши ҳақида маслаҳат берди.

"Чегара билмас репортёрлар" RT ва Sputnik билан боғлиқ вазиятни қоралади

Элчихона таъкидига кўра, Давлат департаментига "муқобил ахборот манбаларининг мавжудлиги сира ёқмайди". Уларни обрўсизлантириш учун "жиддий ресурслар жалб қилинган".

"Вашингтонга зид бўлган ҳар қандай овоз Кремл ва Россия махсус хизматларига хизмат қилувчи "дезинформация", дея эълон қилинади", - деган дипломатлар Фейсбукда эълон қилинган изоҳларида.

Элчихона докладда келтирилган мантиқсиз таъкидлардан мисол келтирган. Хусусан, АҚШ ташки сиёсий идораси "расмий ҳукумат коммуникациялари" рўйхатига ЛДПР етакчиси Владимир Жириновский ва "Говорит Москва" хусусий радиосини қўшиб қўйган.

"Агар бу америкалик ҳамкасблар томонидан ўта синчковлик билан қурилган конструкция чўққиси бўлса, у ҳолда у кўпроқ картадан ясалган уйчага ўхшайди", - деган элчихона вакиллари.

АҚШ разведкаси Sputnik ва RT фаолияти билан қизиқди

АҚШ Давлат департаменти "Россия томонидан бўлаётган хабарларни сохталаштириш ва пропагандага қарши туриш учун" учун 2021 йил учун давлат бюджетидан 138 миллион доллар сўраган. Кремль ва РФ ТИВ бундан олдин ҳам Россия номига дезинформация бўйича қўйилаётган айбловларни кўплаб маротаба рад этган.

АҚШда чет эл бўйича хабарлар давлат агентлиги - "Америка Овози" ва Озодлик/Озод Европа радиоси бош тузилмаси мавжуд бўлиб, уларни РФ Адлия вазирлиги бошқа ОАВлар билан бир қаторда хорижий агентлар рўйхатига киритган. 1994 йилдан буён BBG деб номланган ташкилот 2018 йилда АҚШнинг глобал ОАВлари бўйича агентлиги (USAGM) этиб қайта номланган. Унинг доирасида фақатгина интернетда узатиладиган теле-дастурлар ишлаб чиқарилади. Агентлик тўлалигича АҚШ бюджетидан молиялаштирилади, 2017 йилда унинг харажатлари 748 миллион долларни ташкил этди.