“Миллий тикланиш” тонировкани бепул қилишни таклиф қилмоқда

Партия томонидан Вазирлар маҳкамасига автомобилларнинг ойналарини қорайтириш учун рухсатнома ва тўловларни бекор қилиш тўғрисида таклиф йўлланди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 6 авг — Sputnik. “Миллий тикланиш” демократик партияси Ўзбекистонда автомобиль ойналари тусини ўзгартириш (тонировка) учун белгиланган тўловларни бекор қилиш таклифи билан чиқди.

Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани халқ депутатлари Кенгаши депутати Жаҳонгир Зияевнинг партия сайтида эълон қилинган мурожаатида таъкидланишича, рухсатноманинг қимматлиги сабабли 2019 йил статистикасига кўра, қорайтирилган ойнага рухсат берилган машиналар сони 0,1% дан кам бўлган.

“Тонировка” учун янги нархлар

“Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси юртдошларимизга қулайлик яратиш ҳамда мутахассисларнинг хулосасига кўра фуқароларнинг қуёшнинг ультрабинафша нурларидан тери саратони касалига чалинишларининг олдини олиш, автомобиль кондиционерларини камроқ ишлатилишига ва бунинг натижасида ёнилғи камроқ сарфланиб, атроф-муҳитга зарарли моддаларнинг камроқ чиқишига, пировардида экологияни асрашга эришиш мақсадида автомобиль ойналари тусини ўзгартириш учун белгиланган тўловларни бекор қилиш, зарур деб ҳисоблайди”, - дея ёзган депутат.

Партиянинг Қонунчилик палатасидаги фракцияси ва партиянинг Мирзо Улуғбек вилоятидаги халқ депутатлари Кенгашидаги депутатлик гуруҳи ҳукумат қарорига тегишли ўзгартириш киритиш бўйича таклиф тайёрлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Олий Мажлиси депутатлари Ҳукуматга тонировка нархини пасайтириш таклифи билан чиқишган эди.

Айни дамда Ўзбекистонда тонировка учун йиллик тўлов 11 млн 150 минг сўмни ташкил қилади.