Кимларга қовун ейиш мумкин эмас?

Қовун - калий, магний, темир, С ва Р витаминларига бой, чанқоқни босади, қонда холестерин даражасини пасайтиради.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 6 авг — Sputnik. Қовунни совуқ сув, сут ёки спиртли ичимликлар билан аралаштириб, истеъмол қилиш мумкин эмас. Бунинг оқибатида ошқозон бузилиши ҳеч гап эмас. Бу ҳақда Роспотребнадзор РИА Новостига маълумот берди.

Ўзбекистон хорижга 2 минг тоннадан зиёд тарвуз экспорт қилди

Қовун –  ҳазми ниҳоятда оғир бўлган маҳсулот ҳисобланади, шунинг учун уни оч қоринга ёки овқатдан кейин ейиш мумкин эмас. Қовунни овқатланиш оралиғида тановул қилиш керак, агар таркибида зарарли моддалар бўлса, улар пўчоқ яқинида бўлади, бунга эътибор бериш зарур.

Роспотребнадзор диабет, ошқозон яра касаллиги билан оғриган беморлар, шунингдек, ҳомиладор ва эмизикли аёлларга қовун ейиш ман этилади.

Қовун - калий, магний, темир, С ва Р витаминларига бой, чанқоқни босади, қонда холестерин даражасини пасайтиради ва асабни тинчлантирувчи омил сифатида қўлланилади.