Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари Россияни 6 августда тарк этишлари мумкин бўлади

Чегарани кесиб ўтиш билан боғлиқ масалаларни ҳал қилиш Оренбург ҳукумати ваколатларига кирмасада, аммо ҳукумат вакиллари Қозоғистон билан чегарада "божхона йўлаги" ҳақидаги миш-мишлар туфайли адашган одамларга ёрдам бериш учун барча имкониятларни ишга солмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 5 авг - Sputnik. Оренбург ва Самара вилоятлари чегарасида тўпланиб қолган 3,5 мингдан зиёд Қирғизистон ва Ўзбекистон фуқаролари ватанга қайтарила бошлади, дея хабар берди Оренбург ҳукумати.

Россия чегарасида сал кам 800 нафар мигрант қолмоқда

Вилоят ҳокимияти тақдим этган маълумотларга кўра, Россия-Қозоғистон чегараси - Оренбургнинг Бузулук ва Самара вилояти ҳудудида 3 мингга яқин Қирғизистон фуқаролари ва 500 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари тўпланган.

"Бузулук вилояти ва Самара вилояти ҳудудида бўлган Қирғизистон фуқаролари икки кун давомида Қозоғистон Республикаси билан чегара орқали ўтказилади ва ватанга йўл олади. Ўтказилаётган Қирғизистон фуқароларининг умумий сони 3 минг кишига яқин. Шунингдек, ватанга қайтиш имкониятини кутиб турган Ўзбекистоннинг 500 га яқин фуқароси, дастлабки келишувларга кўра, 6 август куни чегарани кесиб ўтишлари мумкин. Улар ўз ватанларига темир йўл транспорти орқали борадилар", - деб хабар қилади вилоят ҳукумати.

"Бизнинг вилоятимиз биринчи марта нотўғри маълумотлар туфайли адашган одамлар уйга қайтиш имкониятини кутаётган майдончага айланаётгани йўқ. Улар чарчаган, аммо буёғига оз қолди: улар яқин кунларда ўз уйларига қайтишлари мумкин", - дея иқтибос келтиради Оренбург вилояти губернатори Денис Паслердан ҳукумат матбуот хизмати.

Минтақа ҳукуматининг РИА Новостига маълум қилишича, мигрантлар вақтинча истиқомат қилаётган палаткалар шаҳарчасида кекса ёшдаги кишилар, ҳомиладорлар ва болалар сони жуда кўп. "Чегарани кесиб ўтиш билан боғлиқ масалаларни ҳал қилиш минтақавий ҳокимият ваколатларига кирмасада, вилоят ҳукумати Қозоғистон билан чегарада "божхона йўлаги" ҳақидаги миш-мишлар туфайли адашган одамларга ёрдам бериш учун барча имкониятларни ишга солмоқда. Биз уларни сув ва электр қуввати билан таъминлаяпмиз" - деди суҳбатдош.