Сирдарёда кўп қаватли уйлар қурилишида 1,5 млрд сўм бюджет маблағи талон-торож қилинди

“Қишлоқ қурилиш инвест” МЧЖ ИК ва “S.S.” МЧЖ мансабдори ҳақиқатда бажарилмаган 949 млн сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишларини қўшиб ёзишган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 5 авг — Sputnik. Сирдарё вилояти Оқолтин туманида кўп қаватли уйларнинг қурилишида 1,5 млрд сўм бюджет маблағлари талон-торож қилингани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилди.

Гурланда собиқ “Агробанк” раҳбари имтиёзли кредитни талон-тарож қилди

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Оқолтин туман бўлими терговга қадар текширув ўтказган. Унда “Қишлоқ қурилиш инвест” МЧЖ ИК ва “S.S.” МЧЖ мансабдори Оқолтин тумани “Кўркам диёр” массивида 1 та кўп қаватли уй-жойнинг қурилганлиги ҳақидаги ҳужжатларга ҳақиқатда бажарилмаган 949 млн сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишларини қўшиб ёзишган. Шу йўл билан бюджет маблағларини талон-торож қилишган.

Шунингдек, “Y.N” МЧЖ ҳам массивдаги 1 та кўп қаватли
уй-жойнинг қурилганлиги ҳақидаги ҳужжатларга ҳақиқатда бажарилмаган 586 млн сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишларини қўшиб ёзган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан  “Қишлоқ қурилиш инвест” МЧЖ ИК Сирдарё вилояти филиали мансабдор шахслари ва жамият раҳбарларига нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди билан (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) жиноят иши очилган.

Тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.