ТОШКЕНТ, 5 авг — Sputnik. Россия Федерациясига биринчи ярим йилликда чет эллик фуқаролар оқими 60%га қисқарди. Бу ҳақда Федерал хавфсизлик хизмати чегара хизмати статистикасида келтирилган.
Хусусан, пандемия вақтида Россияга боришни истаган фуқаролар орасида Марказий Осиё давлатлари вакиллари кўпчиликни ташкил қилади. ФХХ маълумотларига кўра, олти ой давомида РФга Қозоғистондан 885 минг, Ўзбекистондан 620 минг, Тожикистондан 373 минг ва Қирғизистондан 212,3 минг фуқаролар келган.
Россияга пандемия вақтида ташриф буюрган чет элликлар орасида Украина фуқаролари кўпчиликни ташкил этади - 1,7 миллион киши.
Шунингдек, чет эллик туристлар сони 86%га қисқарган.
Январ ойидан март ойига қадар Россияга 5,5 миллион чет элликлар кириб келган бўлсалар, чегаралар ёпилгач келганлар сони 509 минг нафарни ташкил этган.