Россиядаги хавфли касблар маълум қилинди

Ўтган йиллардаги шунга ўхшаш тадқиқотлар билан таққослаганда, шифокорлар илк марта хавфли касблар рейтингида биринчи ўринни эгаллашди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 5 авг — Sputnik. Россияда бу йилги энг хавфли касблар рейтингида шифокорлар етакчилик қилди. Улар кончи, ўт ўчирувчи ва ҳарбийларни ортда қолдиришган. Бу ҳақда РИА Новости SuperJob иш излаш сервиси тадқиқотига таянган ҳолда хабар қилмоқда.

Тадқиқот 296 та аҳоли пунктидаги минг нафар россияликларнинг очиқ сўровлари маълумотларига асосланган. Сўров 30 июлдан 3 августга қадар ўтказилган.

“Ўтган йиллардаги шунга ўхшаш тадқиқотлар билан таққослаганда, шифокорлар илк марта хавфли касблар рейтингида биринчи ўринни эгаллашди: авваллари уларнинг касбларини 2-3 фоиз россияликлар энг хавфли деб аташарди, бугун эса ҳар бир бешинчи фуқаро шундай фикрда”, - дейилган тадқиқотда.

Пандемия туфайли йўқ бўлиб кетиши мумкин бўлган касблар айтилди

20 фоиз россияликлар бугунги кунда шифокорлар касбининг энг хавфли деб ҳисоблаган. 10 фоиз россияликларнинг ишончи комилки, ҳаммадан кўпроқ кончилар ўз ҳаётини хавф остига қўяди.

Яна 8 фоиз россияликларнинг фикрига кўра, энг хавфли ишни ўт ўчирувчилар бажаришади. Ҳарбийлар ва ФВВ қутқарувчилар ишини 6 фоиз россиялик хавфли деб билади.

Бундан ташқари, ҳайдовчи, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ва сиёсий арбоб касблари 4 фоиз россияликларнинг назарида хавфли саналади.

Сўровда иштирок этганларнинг икки фоизи учувчилар касбини энг хавфли касблардан бири эканини айтган. Журналист, ўқитувчи ва сапёр кабслари бир фоиз респондентларнинг фикрига кўра хавфлидир.

“Ҳозир тиббиёт ходимлари пандемия сабабли рўйхатнинг биринчи қаторида. Шифокорлар касби – бу қаҳрамонлик”, - дея келтирилган россияликларнинг сўзи тадқиқотда.