Россияда COVID-19 га қарши вакцинани яратиш босқичлари маълум бўлди

Таъкидланишича, “Вектор” марказининг коронавирусга қарши вакцинаси барча қоидаларига қатъий риоя қилинган ҳолда ишлаб чиқилмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 5 авг - Sputnik. “Вектор” марказининг коронавирусга қарши вакцинаси барча мажбурий талаблар ва меъёрий тавсиялар, шунингдек, клиникка қадар ва клиник синовларни ўтказиш қоидаларига қатъий риоя қилинган ҳолда ишлаб чиқилмоқда. Бу ҳақда Роспотребнадзор матбуот хизматининг РИА Новостига маълум қилди.

Аввалроқ Telegraph газетаси Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вакили Кристиан Линдмаер Россия лицензияни қўлга киритишдан олдин вакцинанинг барча зарурий синовларини ўтказиш зарурлигини айтганини хабар қилган эди.

Мирзиёев коронавирусга қарши вакцинация қилиш йўлларини пухта ўрганиш топшириғини берди

“Янги коронавирусга қарши “ЭпиВакКорона” вакцинаси Роспотребнадзорнинг "Вектор" ФБУН ГНЦ ВБ томонидан Россия қонунчилигида кўзда тутилган барча мажбурий талаблар ва норматив тавсияларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилмоқда", - дейилади хабарда.

Таъкидланишича, "Вектор" БССТ тавсияларини кузатиб бормоқда, вакцинанининг клиникка қадар ва клиник тадқиқотлар протоколлари ички ва жаҳон тажрибасини ҳисобга олмоқда, тадқиқотлар ўтказиш қоидаларига қатъий риоя қилиш эса "Россия аҳолиси учун хавфсиз ва сифатли вакцина ишлаб чиқилишига ишонч беради".

Гамалея номидаги Миллий тадқиқот маркази директори Александр Гинзбург аввалроқ болаларда коронавирус вакцинаси фақат катталардаги синовлар тугагандан кейингина ўтказилишини маълум қилган эди. Болаларда дори воситаси синовлари фақатгина 2021 йил январь-февраль ойларида бошланиши мумкин.