ТОШКЕНТ, 5 авг — Sputnik. “Уфа”нинг ўзбекистонлик ярим ҳимоячиси Остон Ўрунов расман Москванинг “Спартак” клуби ўйинчисига айланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар қилмоқда.
“Спартак-Москва” ФК “Уфа” билан ярим ҳимоячи Остон Ўруновнинг ўтиш шартларини келишиб олди. 19 ёшли ўзбекистонлик футболчи клубимиз билан узоқ муддатли шартнома имзолади. <...> Ўрунов қизил-оқлар шарафини 20 рақам остида ҳимоя қилади”, - дейилган хабарда.
Аввалроқ Ўруновнинг “Уфа”дан 2 миллион евро эвазига “Спартак” клубига ўтиши, Москва клубида йиллик 600 минг евро маош олиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.