Ливан бош вазири Хассан Дияб портда олти йил давомида нотўғри сақланган 2750 тонна аммиак селитрасини портлаш сабаби сифатида келтирган. Фожиа туфайли Ливанда уч кунлик мотам эълон қилинган.
Мамлакат президенти Мишел Аун икки ҳафталик фавқулодда ҳолат эълон қилиш учун ҳукуматдан шошилинч йиғилиш ўтказишни сўраган.