Россиядан 300 нафарга яқин талаба Ўзбекистонга олиб келинди

Барча келганлар санитария-эпидемиология талабларига мувофиқ махсус ажратилган муассасаларда икки ҳафталик карантинга жойлаштирилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 4 авг — Sputnik. Куни кеча Uzbekistan Airways махсус рейси билан Қозондан 300 нафар талаба Ўзбекистонга олиб келинди. Бу ҳақда РИА Новости'га Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги тезкор штабда маълум қилинди.

Ўзбекистон Россиядаги меҳнат мигрантлари учун шароитлар яратишга рози

Талабалар Самарқанд ва Тошкентга олиб келинди. Улар 14 кунлик карантин ўтказиши учун алоҳида ташкил қилинган муассасаларга жойлаштирилди.

Бундан аввал Сибир федерал округ олийгоҳларида таҳсил олаётган 100 нафар талаб олиб келинди.

Талабаларни олиб келиш босқичма-босқич амалга оширилмоқда: 22 июль куни Новосибирскдан 200 нафарга яқин талаба махсус рейс билан Тошкентга олиб келинди. Ўзбекистон ҳукумати августнинг биринчи ўн кунлигида Россиянинг олти шаҳаридан – Москва, Санк-Петербург, Новосибирск, Томск, Қозон ва Ростов-Дондан талабаларни ватанга қайтариш рейсталарини ташкил қилишга ваъда берганди. Шунингдек, Киев ва Қоҳирадан фуқароларни олиб келиш режалаштирилган.