Мирзиёев коронавирусга қарши вакцинация қилиш йўлларини пухта ўрганиш топшириғини берди

Мамлакатда охирги бир ҳафтада 5 мингдан ортиқ янги касал аниқланиб, жами вирус юқтирганлар сони 27 мингтага яқинлашди. Энг ёмони, корановирусга қўшимча тарзда, асорати оғирроқ бўлган пневмония ҳолатлари ҳам кўпаймоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 4 авг - Sputnik. Шавкат Мирзиёев навбатдаги видеоселектор йиғилиши ўтказмоқда. Тадбирда Ўзбекистон бўйлаб коронавирус пандемиясини жиловлаш борасида амалга оширилаётган ишлар чуқур таҳлил қилинмоқда, деб хабар берди президент матбуот-хизмати.

Ўзбекистонда коронавирус: 4 август асосий хабарлари

Жумладан, охирги пайтда дунёда COVID-19 инфекциясининг тарқалиши кескин тезлашиб, жами касаллар сони 19 миллионга яқинлашгани, қурбонлар ҳам кўпайгани афсус билан таъкидланди. Вазият ғоят жиддийлигини 31 июлда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти пандемия билан боғлиқ халқаро фавқулодда ҳолатни яна 3 ойга узайтиргани ҳам кўрсатиб турибди.

Мамлакатда охирги бир ҳафтада 5 мингдан ортиқ янги касал аниқланиб, жами вирус юқтирганлар сони 27 мингтага яқинлашди. Энг ёмони, корановирусга қўшимча тарзда, асорати оғирроқ бўлган пневмония ҳолатлари ҳам кўпаймоқда.

Ушбу ҳолатни инобатга олиб, қўшимча чоралар кўрилди. Жумладан, охирги 20 кунда коронавирусни даволаш ўринлари 3,5 баробарга кўпайтирилди ва қарийб 65 мингтага етказилди. Жойларга қўшимча равишда қарийб 800 та тез тиббий ёрдам машиналари етказиб берилди.

Коронавирусга қарши қозоқ вакцинаси сентябрда синовдан ўтказилади

Қўшимча 4 мингта нафас бериш ускуналари (ЎСВ, портатив сунъий нафас бериш аппарати, кислород концентратори) олиб келиниб, уларнинг сони 6,5 мингтага етди.

"Аҳоли ўртасида вирус тарқалишининг олдини олиш ва беморларни даволаш бўйича олиб борилаётган тизимли ишларни янада кучайтирган ҳолда давом эттиришимиз зарур", – деди давлат раҳбари.

Хусусан, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ҳокимлар ва секторлар раҳбарлари коронавирус ва пневмонияни даволаш бўйича ҳар томонлама тайёр бўлиши, ҳар бир беморга керакли тиббий ёрдам кўрсатилиши, уларнинг ҳолатидан келиб чиқиб шифохонага ётқизилиши ва даволаниши учун шахсан жавобгар бўлиши қайд этилди.

Коронавирусга қарши самарали дори воситаси пайдо бўлмаслиги ҳам мумкин - БССТ раҳбари

Жойлардаги бирламчи тиббий хизмат кўрсатиш тизими ишини янада жонлантириш кераклиги таъкидланди.

 

Маълумки, бугун қатор мамлакатлар соғлиқни сақлаш ва фармацевтика тизимларида коронавирус давосини топиш йўлида тинимсиз изланишлар олиб борилмоқда. Мисол учун, Хитой, Ҳиндистон, Буюк Британия, Россия фармацевтика компаниялари яқин вақт ичида вакцина ишлаб чиқаришни бошлаши ҳақида хабар қилиняпти.

Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаевга бир ҳафта муддатда етакчи олимлар ва тажрибали шифокорлар билан маслаҳатлашган ҳолда, вакцинани харид қилиш ва мамлакатимиз аҳолиси вакцинациясини амалга ошириш йўлларини пухта ўрганиб чиқиш топшириғи берилди.