Коронавирусга қарши қозоқ вакцинаси сентябрда синовдан ўтказилади

Сентябрда кўнгиллиларда вакцинанинг клиник синовлари бошланиши мумкин, аммо бу босқич аввал Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган бўлиши лозим.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 4 авг — Sputnik. Коронавирусга қарши вакцинани бешта маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ўзларида синаб кўрдилар. Клиник синовларга қадар тажрибалар 20 август куни якунланади, деб хабар берди биологик хавфсизлик масалалари илмий-тадқиқот институтига таянган ҳолда Sputnik Қозоғистон.

Коронавирусга қарши самарали дори воситаси пайдо бўлмаслиги ҳам мумкин - БССТ раҳбари

Илмий-тадқиқот институти берган хабарга кўра, ишлаб чиқарувчилар кўнгиллилар сафида вакцинани ўзида 26 июль куни синовдан ўтказган.

"Бу жонли вирус билан ишда шахсий хавфсизликни таъминлаш учун амалга оширилди. Орадан бир неча сутка ўтгач ўзини ҳис қилиши яхши, температура ва аллергия йўқ. Клиникга қадар синовлар 20 августга қадар якунланади, натижалар эса Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазирлигига топширилади", - дейилади хабарда.

Кутилишича, сентябр ойидан вакцинанинг клиник синовлари бошланади. Синовлар Алмати шаҳрида коронавирусга антитаначалари бўлмаган 44 нафар кўнгиллиларда ўтказилади. Бунинг учун аввало соғлиқни сақлаш вазирлиги рухсатномасини олиш керак бўлади.

Куз фаслининг ўрталарига келиб, олимлар вакцинанинг иккинчи фазасини синовдан ўтказишни режалаштирмоқда. Кўнгиллиларнинг тахминий миқдори - 200 киши. Олимлар прогнозларига кўра, иккинчи фаза жорий йил декабр ойида якунланади.

Россияда болалар учун COVID-19 вакцинаси синови Янги йилдан кейин бошланиши мумкин

"Агар БССТ томонидан номзод вакцина клиник синовлари натижаларини тасдиқланса, Қозоғистон НИИПББ қошидаги иммунобиологик дориларни ишлаб чиқарадиган завод негизида вакцинани ишлаб чиқаришни амалга оширишга тайёр бўлади ", - дея таъкидлади институт.

Декабр ойида қуриб битказиладиган завод йилига 60 миллион дозага қадар вакцина ишлаб чиқаришга қодирлигини таъкидлаш керак.

Sputnik Қозоғистон хабарига кўра, янги турдаги коронавирус инфекцияси COVID-19га қарши биринчи қозоқ вакцинаси 9 май куни ишлаб чиқарилган, орадан бир неча кун ўтиб у клиник синовларга қадар тестдан ўтказилиши лозим бўлган вакцина сифатида Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш вазирлигида рўйхатдан ўтказилган.

Сал вақт ўтиб, COVID-19га қарши иккинчи қозоқ вакцинаси БССТда рўйхатга олингани маълум бўлди.