COVID-19 эркаклар соғлиғига қандай таъсир кўрсатади – мутахассис изоҳи

Европа урологлар уюшмасининг ҳақиқий аъзоси, тиббиёт фанлари номзоди, доцент Зуфар Ҳакимходжаевнинг таъкидлашича, коронавирус эркаклар учун туйилганидан кўра зарарлироқ.
Sputnik

Шифокорнинг сўзларига кўра, статистика шуни кўрсатадики, эркакларга COVID-19 ташхиси аёлларга қараганда 1,5 баравар кўпроқ қўйилади. Коронавирусдан ўлим статистикасида ҳам рақамлар шунга ўхшаш.

Бу инфекция танага киришига сабаб бўлган эркак хромосомаси ва ферментлар ўртасида боғлиқлик билан изоҳланади, деб таъкидлайди Ҳакимходжаев.

"Тестостерон даражаси касалликнинг оғирлигига таъсир кўрсатиши мумкинлиги далиллари мавжуд. Эҳтимол, айнан шунинг учун баъзи ёш эркакларда коронавирус узоқ вақт давомида ҳолсизлик, инсультлар ва юрак хуружларини келтириб чиқаради. У атипик пневмониянинг қўзғатувчиси бўлган SARS билан бир хил вирус гуруҳига киради, атипик пневмония эса айрим холларда эркак жинсий безларидаги яллиғланиш жараёнларига олиб келган”, - деди уролог Зуфар Ҳакимходжаев Sputnik Қирғизистон нашрига берган интервьюсида.

COVID-19нинг эркаклар соғлиғига таъсирига келсак, коронавирус инфекцияси бепуштликни келтириб чиқаришини исботлайдиган аниқ тадқиқотлар ҳали мавжуд эмас.

Шу билан бирга, Ҳакимходжаев огоҳлантиради: кўпинча COVID-19ни даволашда эркакларга тестостерон даражасини пасайтирадиган дорилар таъинланади. Шунинг учун соғликка ниҳоятда эътиборли бўлиш керак ва бирон бир ўзгариш кузатилса, уролог-андрологга мурожаат қилиш керак.

Қуйидаги радиоподкастда мутахассиснинг тўлиқ шарҳини рус тилида тингланг.

COVID-19 эркаклар соғлиғига қандай таъсир кўрсатади – мутахассис изоҳи