СССР олимпиячилари ўз ғалабалари учун қанча пул олишди ва гонорарларини нимага сарфлашди

Олимпиада-80да совринли ўринларни эгаллаганликлари учун совет спортчилари қандай мукофот олишган ва пулларини нимага сарфлаганлари - Sputnik материалида.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 3 авг - Sputnik, Максим Огненный, Лев Рыжков, Алексей Стефанов. СССР спортчилари Москва Олимпиадаси-80да юқори натижаларга эришгани учун турли мукофотлардан кейин ҳам муносиб пулларни олишган. Спортчилар машиналар сотиб олди, таъмирлаш ишларини олиб борди, кимдир эса мукофотни ота-оналарига берди.

Даромад солиғи тўлови билан

Давлат Москва Олимпиадасида медални қўлга киритган совет спорт қаҳрамонларини қандай рағбатлантирди?

Машҳур чавандоз, СССРда хизмат кўрсатган спорт устаси, иккита Олимпия медаллари совриндори Виктор Угрюмов нархларни эслайди.

СССР олимпиячилари ўз ғалабалари учун қанча пул олишди ва гонорарларини нимага сарфлашди

"1980 йилдаги Олимпия ўйинларида биринчи ўрин учун тўлов 4 минг рублни, иккинчи ўрин учун - 2 мингни, учинчи ўрин учун - 1,5 мингни ва шу тариқа олтинчи ўринга минг рубль беришган, - дейди Виктор Угрюмов. Жамоавий ҳисобда "олтин"ни, якка биринчиликда эса "бронза"ни қўлга киритганим учун жами 5,5 минг рубль олдим".

Медаллар учун мукофотлар "соф" ҳолда эмас, балки солиқлар ва бошқа моддаларни, масалан, боласизлик учун ушлаб қолинган ҳолда берилди.

"Олтин" учун 4 минг тшлашган, ундан даромад солиғини ушлаб қўлимизга 3600 ёки 3700 рубль – аниқ эсимда йўқ- чиқарди, - дейди Москва Олимпия ўйинларида еттита медалга эришган афсонавий гимнаст Александр Дитятин. - Менда учта "олтин" ва тўртта "кумуш" бўлган.

СССР олимпиячилари ўз ғалабалари учун қанча пул олишди ва гонорарларини нимага сарфлашди

Гимнастикачи еттита Олимпия медаллари учун солиқдан кейинги аниқ суммаси эсида йўқ. Унинг айтишича, бу тахминан 20 минг рубль бўлган. Аммо шунга қарамай у кўпроғини кутган.

"Олтин медал учун бизга 10 мингдан ваъда қилишган, шунинг учун кутилган ва ҳақиқатдаги маблағлар фарқлар яққол", - дея қўшимча қилади спортчи.

Спортчи Москвадан қанча узоқ яшаган бўлса, ушлаб қолиш шунча кўп бўлган. Ўтказмалар учун катта миқдорда маблағлар ушлаб қолинарди. Шу нуқтаи назардан, собиқ СССР республикалари спортчиларига омад унча кулиб боқмади.

"Ўша пайтда менга мукофот медали учун уч минг рублдан кўпроқ пул тўлашди, - деб эслайди Олимпиада-80 совриндори Лариса Савкина. - Ва шунингдек, Москвадан мен яшаган Озарбайжонга ўтказаётганда ҳам улардан каттагина фоиз ушланиб қолди. Яъни, ўша пайтга бу кичик хам эмас эди, аммо замонавий олимпиячилар оладиганича кўп эмас".

Ўзбекистонга жўнатиш учун гонорарнинг тахминан бешдан бир қисми ушланиб қолинган.

"М укофот пулларини биз ғам 1.5 минг рубльдан олдик, - дейди Валентина Заздравных, чим устида хотин-қизлар хоккейида Олимпиада-80 "бронза" совриндори. - Барча ушланмаларни ҳисобга олганда, 1200 рубль қолган".

Автомобиллар, мебел ва линолеум

Олимпиячилар мукофот пулларини нималарга сарфлашди? Асосан, албатта, улар қиммат харидлар қилишган.

СССР олимпиячилари ўз ғалабалари учун қанча пул олишди ва гонорарларини нимага сарфлашди

"Москвада иккита олтин медални қўлга киритдим, - дейди қиличбоз Виктор Кровопусков. - Мен мукофотни асосан мебелга сарфладим. Олимпиада арафасида менга пойтахтдан квартира беришди. У мутлақо бўш эди ва мен жиҳозларни сотиб олишга муваффақ бўлдим. Унда "Волга" нархи, менича, 4,5 минг рубль бўлган ("Волга", моделига қараб 10 дан 15 минг рублгача бўлган -таҳр.). Энди медалчиларга Қизил майдонга машиналар калитлари билан еткаб келинмоқда. Ўша пайтлар эса машина сотиб олиш ҳуқуқи учун курашиш керак эди. Одамлар жуда кўп эди, хоҳловчилар ҳам кўп эди!".

Ўз мукофот пулларини ҳам еттита Олимпия медаллари совриндори Александр Дитятин ҳам шу тарзда сарфлади.

"Мен дарҳол янги машина сотиб олдим, эскисини сотиб юбордим ва Ленинград марказидаги тўрт хонали уйимни тўлиқ жиҳозладим", - деди афсонавий гимнаст.

Бошқа бир спортчи, сузувчи Владимир Сальников, Олимпиада-80да учта биринчи ўринни эгаллаган, айтиладиганидек, тийин-тийинигача аниқ сарф қилди.

"Учта олтин медал учун мен ВАЗ русумли автомашинани сотиб олишга муваффақ бўлдим, - деб эслайди Сальников. – Олтинчи модель, 2106, лекин экспорт варианти. Шу билан тугади".

СССР олимпиячилари ўз ғалабалари учун қанча пул олишди ва гонорарларини нимага сарфлашди

Биринчи ўрин учун медал соҳиби Галина Савкинанинг мукофот пули эса машинага етмади.

"Ушбу пул устига эрим билан қўшимча қарз олиб, "Жигули"нинг сўнги моделини  сотиб олдик, - дейди Олимпиада-80 чемпиони. – Жуда ҳайратланарлиси, биз мукофот пули ҳақида ўйламаганмиз ҳам. Ўша пайтга ақл бовар қилмайдиган мукофот бўлишини тасаввур ҳам қилмаганмиз. Ҳозирда мен ҳам олимпиячиларимиз учун хурсандман. Давлат машиналарни ҳадья қилиш имкони бўлса, бу яхшику. Спортчилар бунга лойиқ. Аммо ҳозир одамлар бошқача бўлиб кетишган. Ҳозирда одамларга рағбатлантириш керак ва у шундагина юқори натижаларга интилади".

Олимпиада-80 бронза медали совриндори Валентина Заздравных ҳам фурсатдан фойдаланиб, машина сотиб олди.

"Андижонда ҳаммамизга навбатдан ташқари машина сотиб олишга руҳсат берилди, - деб тушунтиради спортчи. Бу танқис эдику! Автомобил сотиб олиш учун биз бир неча йил кутишимиз керак эди. Бизга, хоккей терма жамоаси қизларига, ким машина сотиб олишни хоҳласа навбатдан ташқари имконият берилди. Машина оддий "Жигули" эди. Аммо барчаси ҳам сотиб ололмади. Баъзиларига эса шунчаки керак эмас эди".

Ҳамма ҳам машина ололмади. Барча медал совриндорлари шахсий транспортига эга бўлди деб ўйлаш хато бўлади.

"Менга Олимпия медали учун икки минг рубл миқдоридаги мукофот пули ажратилди, - деб эслайди Олимпиада-80 кумуш чемпиони, ўзбекистонлик спортчи Руслан Ямбулатов. - Мен уни квартирамни таъмирлашга сарфладим. Аниқроғи уч рулон Югославия линолеумини сотиб олдим, у ўша пайт танқис эди. Уни уч хонали квартирамга солдим. Битта рулоннинг нархи 500 рубльдан ошиқ эди".

Баъзи олимпиячилар мукофот пулларини умуман сарфламадилар.

"Мен доим пулларга нисбатан бир хил муносабатда бўлганман - мен фақат ўзимга керагини сотиб олганман, ошиқча ҳашамат қилмаганман, кейин шогирдларимнинг ота-оналари қарз сўрашди, - дейди Москва Олимпиадасининг икки карра медал совриндори Виктор Угрюмов. – Шу тариқа ҳаммасини бериб юбордим. Ҳеч қандай фоизлар ҳақида гап кетмаган ҳам. Кейин эса қайта қуриш юз берди, ҳаммаси қадрсизлана бошлади, қарзлар ҳамон қайтариб беришмади, лекин менинг омадим чопди – у одамлар инсофли бўлиб чиқди. Улар билан ўтирдик, улар мендан олган пулларга нима сотиб олганларини ва бу нарсаларнинг ҳозирги нархини ҳисобладик ва улар курс бўйича долларда қайтариб беришди. Шу пайт биринчи набирам дунёга келган эди – барчасини қизимга бериб қўя қолдим".

Олимпиячи автомобилни навбатсиз сотиб олиш ҳуқуқини тошкентлик дўстига бериб юборди.

Сузувчи Александр Сидоренко ҳам ўзига сарфлаб ўтирмади. Спортчининг сўзларига кўра, унинг отаси узоқ вақтдан бери машинани орзу қилган, натижада олимпиада мукофотини медалчи отасига бериб юборди.

СССР олимпиячилари ўз ғалабалари учун қанча пул олишди ва гонорарларини нимага сарфлашди

Турар-жой учун кураш

Спортчиларда мукофот пулига кирмаган  яна бир имтиёзи бор эди. Уларга Совет Иттифоқида квартиралар берилиши мумкин эди, бу квартиралар ҳам навбатда турганлар орасида тақсимланган эди - улар ўн ёки ундан кўп йил кутишларига тўғри келарди, аммо уларга текин бериларди. Ва мамлакат ғурури бўлган Олимпиада чемпионларига навбатда навбатдан ташқари уй берилди.

"Олимпиададан сўнг, эрим иккаламизга Бокуда квартира берилди, - дейди олтин медал совриндори Лариса Савкина. - Менга бу квартира Гарик Каспаровдан “мерос” бўлиб ўтди, унга спорт қўмитасидан шахмат бўйича жаҳон чемпионлигига номзод сифатида каттароқ ва яхшиғи берилди".

Еттита медал совриндори Александр Дитятин ўз хизматлари учун Ленинград марказида тўрт хонали квартирани олди. Аммо бундай бахт учун курашишга тўғри келди.

"Бу яшаш шароитларини яхшилаш деб номланарди, чунки бундан олдин менда кичикроқ квартира бор эди, - дейди чемпион. - Рафиқам, ўғлим Алёша ва ота-онам билан Олимпиада-80 гача уч хонада яшаганмиз. Аммо биз дарҳол кўчиб ўтолмадик. Ленинград шаҳар ижроқўми раиси менга марказда тўрт хонали квартира учун ҳужжатга имзо чекди, аммо аён бўлишича, узоқ вақт давомида менга мос келадиганини топа олишмаган".

Натижада, спортчи ташаббусни ўз қўлига олишга мажбур бўлди. Ўртоқлари гимнастга ўзи учун бошқа альтернатива топиш мумкинлигини айтишди ва буни қандай қилиш кераклигини тушунтиришди.

"Тайёр вариант билан мен квартиралар тақсимланадиган жойга келдим, топганимни айтдим, ордер беришларини сўрадим, - дея давом эттиради Александр Дитятин. - Албатта, буни қилишни истамаган амалдорлар ҳам бор эди – гўё мен кимманки улар менга квартира беришга мажбур? Аммо барчаси яхши якунланди ва шароитларимни яхшилаб беришди".

Кўп йиллар ўтгач, катта ўғли аллақачон улғайганида ва Александр Дитятин ўз рафиқаси билан ажрашганида, Санкт-Петербург марказидаги "спорт уйи" учта квартирага алмаштирилди.