ТОШКЕНТ, 3 авг — Sputnik. Киевда банк бўлимини портлатиш билан таҳдид қилган Ўзбекистон фуқароси Суҳроб Каримовга олигофрения касаллиги ташхиси қўйилган ва у психоневрологик рўйхатда туради. Бу ҳақда Украина Ички ишлар вазири ўринбосари Антон Герашенко Facebook’да пост ёзди.
“Суҳроб Каримов 1998 йилдан буён олигофрения касаллиги ташхиси билан Ўзбекистонда психоневрологик рўйхатда турган. Ушбу касаллик ташхиси унга 10 ёшлигида қўйилган. Каримов Украинада хотиржам ҳаёт тарзида яшаган ва аввал жиноий жавобгарликка тортилмаган”, – дейилган постда.
Шунингдек, ИИВ вакили банк бўлими биносида портловчи моддалар ва буюмлар топилмаганини маълум қилган.
“Энди у узоқ вақт давомида панжара ортида бўлишига тўғри келади”, – деб ёзган Герашенко.