ТОШКЕНТ, 3 авг — Sputnik. Афғонистонда “Ислом давлати” халқаро террорчилик уюшмасининг (ИД ёки ИШИД Россияда тақиқланган) “Хуросон” бўлинмасининг разведка бошлиғи Ассадулла Оракзаи ўлдирилди. Бу ҳақда мамлакат миллий хавфсизлик идорасида маълум қилишди.
Хабарда айтилишича, Покистон билан чегарадош бўлган Нагархар провинцияси ҳудудида 1 август кечқурун ИШИД аъзосини йўқ қилиш бўйича махсус амалиёт ўтказилди.
Идораси махсус операция тафсилотларини ошкор қилмади.
Оракзаи тинч аҳолига ҳужумларни уюштириш ва ИШИД таркибида рақибларни “тозалаш” ишларини амалга оширган. Бу хатти-ҳаракатлар туфайли унга “ИШИД қассоб” лақабини олган.
Сўнгги вақтларда Афғонистонда “Ислом давлати” террорчилик уюшмаси таъсири кучайди.