АҚШда Ўзбекистондан келаётган "уруғ жўнатмалар"нинг сири ошкор қилинди

АҚШ хукумати фуқаролардан шубҳали уруғларни экмасликларини ва агар улар экилган бўлса ҳам уларни йўқ қилишларини сўраган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 3 авг - Sputnik. Бир неча кун олдин АҚШ фуқароларига келган сирли жўнатмалари ҳақида ёзган эдик.

Жўнатмалар Ўзбекистон, Хитой, Қозоғистон ва Малайзиядан етиб келган, аммо олувчиларнинг ўзлари ҳеч нарсага буюртма  бермаганликларини хабар қилишмоқда.

АҚШда Ўзбекистондан келаётган "уруғ жўнатмалар"нинг сири ошкор қилинди

Аммо таркибида шубҳали нарсалари бор жўнатмалар камида 150 манзилга юборилди.

Келиб чиқиши номаълум уруғлар экспертизадан ўтказиш учун АҚШ Қишлоқ ҳўжалиги вазирлигига юборилди. Аввалроқ, идора уруғлар инвазив бўлиши мумкинлигини,яъни маҳаллий ўсимликларнинг касалликларини келтириб чиқариши ёки чорва учун зарарли бўлиши мумкинлигини тахмин қилди.

Эндиликда улар аниқланди.

"Биз 14 хил уруғларни, шу жумладан хантал, карам, ипомея ва ялпиз, шалфей, розмарин, лаванда ва бошқа уруғларни, шунингдек гибискус ва атиргулни аниқладик", - деди ҳайвонлар ва ўсимликлар саломатлигини назорат қилиш хизмати раҳбари ўринбосари Усама Эль-Лисси Business Insider нашрига берган интервьюсида.

Идора, шунингдек, бу, буюртма бермаган одамларга посилкалар юбориш орқали товарларнинг рейтингини сунъий равишда ошириш мақсадида интернет-дўконлар сотувчиларининг кенг тарқалган фирибгарлиги бўлиши мумкинлигини тасдиқлади.

АҚШда Ўзбекистондан келаётган "уруғ жўнатмалар"нинг сири ошкор қилинди

"Ушбу фирибгарликлар камдан кам учрайдиган ҳолат эмас. Бу фирибгарликларда онлайн сотувчилар одамларга маҳсулотни буюртма бермаган фойдаланувчиларга юбориш учун пул тўлайдилар. Шундай қилиб, сохта шарҳлар ва катта ҳажмдаги жўнатмалар сотувчининг савдоси ва қидирув тизимидаги мавқеини ошириши мумкин", - дея қўшимча қилди Усама Эль-Лисси.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ ҳукумати фуқаролардан шубҳали уруғларни экмасликларини ва агар улар экилган бўлса ҳам уларни йўқ қилишларини сўраган.