ТОШКЕНТ, 2 авг — Sputnik. Ўзбекистонда тун давомида коронавирус билан касалланганлар сони 257 нафарга ошди. Шулардан 103 нафари Самарқанд вилоятида аниқланган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Қолган янги касалланганларнинг 99 нафари Тошкент шаҳрида, 18 нафари Сирдарё вилоятида, 14 нафари Қашқадарё вилоятида, 9 нафари Навоий вилоятида, 5 нафари Наманган вилоятида, яна 5 нафари Фарғона вилоятида ҳамда 4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу тариқа Ўзбекистонда қайд этилган коронавирус беморлари сони 25 040 нафарга етган.
Шу пайтга қадар 15 299 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (61 фоиз) соғайган. Қурбонлар сони 149 нафарни ташкил этмоқда.
Ҳозирда мамлакатда 9 592 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 592 нафари оғир, 185 нафари эса ўта оғир аҳволда.