ТОШКЕНТ, 31 июл – Sputnik. Онлайн-сервис орқали сўроққа тутилган туристлар, яқин кунларда қатор давлатлар билан авиа-парвозлар қайта тикланадиган бўлса, ёз ойига доир режаларингизни ўзгартиришга тайёрмисиз, деган саволга жавоб бердилар, деб хабар қилган OneTwoTrip.
ОАВда "ҳукуматдаги манбаларга таянган ҳолда" берилаётган хабарларга кўра, тез кунларда Венгрия, Мальдив ороллари, Жанубий Корея ва БААга парвозларни амалга ошириш имконияти пайдо бўлади.
Компания мутахассислари 2200 нафар фойдаланувчилар орасида тадқиқот ўтказган ва иштирокчиларнинг 79 фоизи юқорида санаб ўтилган давлатларда бўлишни исташлари маълум бўлган.
Шу билан бирга туристларнинг деярли тенг ярми (45 фоизи), агар ушбу парвозларга август ойи давомида рухсат берилса, у ҳолда улар ҳордиқ чиқаришга доир режаларини ўзгартирмасликларини айтишган.
Сўровда қатнашганларнинг аксари (77 фоизи) пандемия вақтида чет элга саёҳат қилиш истаги уларда ўз жозибадорлигини йўқотмаганини айтишган. Шу билан бирга, саёҳатчиларнинг 63 фоизи чет давлатларга кузга қадар сафарга боришни хоҳламаган бўлишларини тан олганлар.
Туристлар фикрича, тез орада Таиландга сафарни амалга ошириш имконияти пайдо бўлади. Сўроққа тутилганларнинг чорак қисми шундай фикрда. Туристларнинг ҳар бешинчиси Греция биринчи бўлиб ўз чегарасини очишини билдирган.
Овоз беришда иштирок этганларнинг 12 фоизи Испанияга сафар қилиш истагини билдирган, Мальта, Хорватия ва Черногория учун туристларнинг саккиз фоизи овоз берган. Шу йили саёҳатчилар боришни истаган мамлакатлар орасида шунингдек, МДҲ давлатлари, Шри-Ланка, Кипр, Доминикана, Вьетнам, Мексика, Куба, Марокаш ва Япония санаб ўтилган.