Ўзбекистон Қаҳрамони, сенатор Муса Ерниязов коронавирусдан вафот этди

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раисида сал олдин коронавирус инфекцияси аниқланган эди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 31 июл - Sputnik. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг ўринбосари, таниқли давлат ва жамоат арбоби Муса Ерниязов 73 ёшида оламдан ўтди.

Куни кеча Ерниязовнинг аҳволи оғир, у сунъий нафас олиш аппаратига уланганлиги хабар қилинган эди.

Эслатиб ўтамиз, бугун Ўзбекистоннинг яна 5 ҳудудида 215 кишида коронавирус аниқланиб, жами беморлар — 23 773 нафарга етди.

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, ер юзида 16,8 миллиондан ортиқ киши коронавирус инфекцияси билан беморланган, 662 минг киши қурбон бўлган.