Россия парвозларни тиклаш учун хорижий давлатларга қандай  талаб қўймоқда - Зайцев

Россия касалланиш даражаси кўп бўлмаган хорижий давлатлар билан авиапарвозларни қайта тиклаш имконини ўрганмоқда, лекин март ойида киритилган чекловларни тўлиқ бекор қилишга ҳали эрта.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 31 июл - Sputnik.  РФ ТИВ Ахборот ва матбуот департаменти директори ўринбосари Алексей Зайцев Россия халқаро парвозларни тиклаш бўйича қандай иш олиб бораётгани ҳақида гапириб берди.

"Яқин келажакда 14 кун мобайнида касалланиш даражаси 100 минг аҳолига 40 кишидан ва ўртача кунлик ўсиш суръати 1% дан кўп бўлмаган давалатлар билан авиақатновларни тиклаш имконияти кўриб чиқилмоқда", - деди Зайцев.  

РФ Матбуот департаменти вакили сўзларига кўра, Россия халқаро парвозларни тиклаш бўйича машаққатли ишларни амалга оширмоқда. Аммо март ойида жорий этилган чет элликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг РФ ҳудудига киришига вақтинча чекловларнинг тўлиқ бекор қилиниши, шунингдек, Россия фуқароларининг ҳаво чегарасидан бошқа назорат пунктлари орқали ўтишлари ҳақида гапиришга ҳали эрта.

Sputnik Беларусь хабар беришича, Зайцев Россия ТИВ турли мамлакатларнинг хорижий рейсларни қабул қилишга тайёрлигини ва бу борада киритилган махсус талабларни таҳлил қилаётганини маълум қилди. Масалан, коронавирусга тест сертификатини тақдим этилиши ва чет элликларнинг карантинга жойлаштириш зарурияти.

Эслатиб ўтамиз, 1 августдан россияликларга Буюк Британия, Туркия ва Танзанияга парвоз қилиш руҳсати берилади. Шу билан бирга, 15 июлдан бошлаб, уйга қайтганидан сўнг, сайёҳлар карантинга жойлаштирилиши шарт эмас, COVID-19 тестини топшириш кифоя бўлади.

Тўлиқ шарҳни аудиофайлда тингланг.

Россия парвозларни тиклаш учун хорижий давлатларга қандай  талаб қўймоқда - Зайцев