Путин Россия мусулмонларини Қурбон-байрам билан табриклади

Владимир Путин Россия мусулмонларини Қурбон-байрам билан табриклади ва уларнинг мамлакатдаги маданий хилма-хилликка қўшаётган ҳиссаларини қайд этиб ўтди, деб хабар қилмоқда Кремль матбуот-хизмати.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 31 июл - Sputnik. Владимир Путин Россия мусулмонларини Қурбон-байрам билан табриклади, деб хабар беради РИА Новости.

Қурбон ҳайити бу йил ўзгача ўтади

"Ҳар бир мусулмон учун аҳамиятли бўлган ушбу диний байрам муқаддас Қуръон асосида ётган тақводорлик, адолат ва раҳмдилликнинг олий маънавий идеалларига садоқат рамзи, яқинларга  бўлган муҳаббат рамзи ҳисобланади. Шуни таъкидлашни истардимки, азалий ислом анъаналарини қўллаб-қувватлаш орқали мусулмонлар мамлакатимизнинг маданий хилма-хиллигини сақлашда салмоқли ҳисса қўшмоқдалар, жамиятда миллатлараро тотувликни мустаҳкамлашга ёрдам бермоқдалар" - дейилади Россия етакчиси табригида.