Миграция, таълим ва ишсизлик масалалари: Олий Мажлис Сенати навбатдаги мажлисни чақиради

Шунингдек, Ички ишлар вазири, Ташқи ишлар вазири ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг ахборотлари кўриб чиқилиши режалаштирилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 31 июл - Sputnik. Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг олтинчи ялпи мажлиси 7 август куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди, деб хабар бермоқда Сенат матбуот-хизмати.

Мажидов: сиртқи таълим 100 фоиз масофавий таълим шаклига ўтади

Видеоконференцалоқа тарзида ўтказиладиган ялпи мажлисда бир қатор масалалар кўриб чиқилиши режалаштирилган.

Жумладан, "Таълим тўғрисида"ги, "Аҳоли бандлиги тўғрисида"ги, "Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги,  "Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида"ги, "Қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қонунлар шулар жумласидан.

Бундан ташқари, “Қонун ижодкорлиги ҳамда парламент назорати жараёнлари янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги, "Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги, "Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари муҳокама қилиниши назарда тутилган.

Жарқўрғонда судьяларнинг омма олдида обрўсизлантирилиши сенаторлик назоратига олинди

Шу билан бирга, "Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили" Давлат дастурининг 2020 йил биринчи ярим йиллик ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи, қолаверса, Ички ишлар вазири, Ташқи ишлар вазири ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг ахборотлари кўриб чиқилиши режалаштирилган.

Шу билан бирга, Россия Федерациясида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлаш чора-тадбирлари юзасидан, мамлакатда аҳоли, айниқса, ёшларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этишда юзага келаётган муаммолар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига ҳамда қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш каби жиноятлар содир этилиши ҳолати тўғрисида Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизматига парламент сўровлари юбориш масаласи ҳам муҳокама қилиниши назарда тутилган.