Электр энергия нархи истеъмолчилар учун ошмайди - Энергетика вазирлиги

Хабарда айтилишича, айрим ОАВларда ва ижтимоий тармоқларда жорий йилнинг 14 августидан эътиборан электр энергияси учун тарифларнинг оширилиши тўғрисидаги хабарлар нотўғри талқин этилмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 31 июл - Sputnik. Истеъмолчилар учун электр энергияси тарифлари оширилмайди, деб хабар қилмоқда "Иссиқлик электр станциялари" АЖ матбуот хизмати.

Пандемия вақтида электр энергияси танқис бўлдими – вазирлик жавоби

Хабарда айтилишича, айрим ОАВларда ва ижтимоий тармоқларда жорий йилнинг 14 августидан эътиборан электр энергияси учун тарифларнинг оширилиши тўғрисидаги хабарлар нотўғри талқин этилмоқда.

"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссиясининг 2020 йил 29 июлдаги 5-сонли йиғилиши қарорига асосан 2020 йилнинг 14 августидан эътиборан электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш ва сотиш бўйича электрэнергетика соҳаси корхоналари ўртасида янги тарифлар жорий этилиши белгиланган. Ушбу тарифларнинг амалиётга татбиқ этилиши, соҳавий муассасалар ўртасидаги молия-иқтисод муносабатларига дахлдор бўлиб, оқибатда электр энергиясининг истеъмолчиларга етказиб бериш тарифларига таъсир кўрсатмайди, яъни нархларнинг ошишига сабаб бўлмайди", - дейилади хабарда.