Дунёда бир суткада 254 минг киши коронавирус юқтирди. Ўзбекистонда-чи?

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тақдим этган сўнгги маълумотларга кўра, жаҳонда коронавирус билан беморланиш ҳолатлари 16,8 миллиондан ошиб кетган, 662 минг киши инфекция туфайли вафот этган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 31 июл - Sputnik. Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 287 нафарга ортди ва ҳозирда 23 558 кишини ташкил этмоқда, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Алишер Усмонов ўзбекистонлик шифокорларга 10 миллион доллар ажратди

Янги касалланиш ҳолатларининг 111 нафари Карантин марказидаги хориждан келган фуқаролар орасида, 112 нафари Тошкент, 22 нафари Сирдарё, 17 нафари Қашқадарё, 15 нафари Наманган ҳамда 10 нафари Навоий вилоятларида аниқланган.

Мамлакатда 9 741 нафар беморга стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 436 нафари оғир, 181 нафари эса ўта оғир аҳволда. 137 инсон вирус қурбонига айланган.

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тақдим этган сўнгги маълумотларга кўра, дунёда коронавирус билан беморланиш ҳолатлари 16,8 миллиондан ошиб кетган, 662 минг киши инфекция туфайли вафот этган.

Сўнгги бир суткада COVID-19га чалинганлик бўйича 253 793 та янги ҳолат қайд этилган, 5 999 киши қурбон бўлган.

БССТ 11 март куни янги турдаги COVID-19 коронавирус инфекцияси тарқалишини пандемия деб эълон қилган эди.