Пенсиялар 10 фоизга оширилади

Биринчи сентябрдан бошлаб ёшга доир пенсиялар, болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга, зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақалар миқдори 1,1 баравар оширилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 30 июл — Sputnik. Президент фармони билан 2020 йил 1 сентябрдан бошлаб ёшга доир пенсиялар, болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга, зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақалар миқдори 1,1 баравар оширилади.

Ўзбекистонда эҳтиёжманд оилаларга моддий ёрдам тарқатилади

Фармонга мувофиқ, 2020 йил 1 сентябрдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида:

- пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 262 470 сўм;

- энг кам ёшга доир пенсиялар – ойига 513 350 сўм;

- болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – ойига 513 350 сўм;

- зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа – ойига 315 030 сўм этиб белгиланди.