ТОШКЕНТ, 30 июл — Sputnik. Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов режали даволаш муолажаларини олмоқда. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Маълум қилинишича, вазир Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказида стационар шароитда даволанмоқда.
Хабарда вазирнинг аҳволи қониқарли экани қўшимча қилинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Санитария-эпидемиологик назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабековда коронавирус аниқлангани хабар қилинган эди. Унда касаллик енгил кўринишда кечмоқда.