Тошкентда Россия савдо уйи очилади

Ўзбекистонда (Тошкент шаҳрида) Россия савдо уйи ва Россияда (Самара шаҳрида) Ўзбекистон савдо уйини очиш бўйча лойиҳаларнинг бориши юзасидан фикр алмашилди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 29 июл - Sputnik. Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик салоҳиятига бағишланган вебинар давомида Россия ва Ўзбекистон вакиллари Ўзбекистонда (Тошкент шаҳрида) Россия савдо уйини ва Россияда (Самара шаҳрида) Ўзбекистон савдо уйини очиш бўйча лойиҳаларнинг бориши юзасидан фикр алмашдилар.

ЕОИИнинг 5 йиллик стратегияси - Путин асосий вазифалар ҳақида

Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати хабар бермоқда.

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси, Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси, Ўзбекистон экспортчилари уюшмаси, "Российский экспортний центр" ва "Азиа-Инвест Банк" Акциядорлик жамиятлари раҳбарияти ва вакиллари иштирок этган тадбирда Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларининг замонавий ҳолати ва уларни янада кенгайтириш учун янги имкониятлар муҳокама қилинган.

Мамлакатлар ўртасида экспорт ёки импорт фаолияти билан шуғулланувчи компанияларини қўллаб-қувватлаш учун зарур молиявий воситаларни ишлаб чиқиш зарурлиги қайт этилган.

ЕОИИ озиқ-овқат экспортига қўйилган чекловни бекор қилади

Ўзбекистон бозорида фаолият юритаётган Россия компанияларининг тажрибаси ва муваффақиятлари атрофлича таҳлил этилиб, бу борадаги мавжуд муаммолар кўрсатиб ўтилган ва уларни ҳал этиш йўллари таклиф этилган.

Таъкидланишича, мазкур тадбир Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси томонидан давлат раҳбари белгилаб берган Россия билан икки томонлама савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, маҳаллий тадбиркорларга Россия бозорига киришда кўмаклашиш, Россия сармояси ва технологияларини Ўзбекистон иқтисодиётига жалб этиш бўйича кўрсатмаларини амалга оширишга қаратилган ишларнинг мантиқий давоми бўлган.