Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 22,1 минг нафардан ошди

Ҳозирда мамлакатда 9 777 нафар бемор даволанмоқда.Улардан 209 нафари оғир, 88 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 29 июл — Sputnik. Ўтган тун давомида коронавирус яна 276 кишида тасдиқланди.

“2020 йил 29 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 22 169 (+276) нафарни ташкил этмоқда”, - дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.

Ўзбекистонда коронавирус: 28 июль асосий хабарлари

Янги касалланганларнинг 153 нафари Тошкент вилоятида, 51 нафари Тошкент шаҳрида, 30 нафари Наманган вилоятида, 12 нафари Сирдарё вилоятида, яна 12 нафари Фарғона вилоятида, 11 нафари Қашқадарё вилоятида, 4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида ҳамда 3 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу пайтга қадар 12 265 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (55 фоиз) соғайган. 126 киши қурбон бўлган.

Ҳозирда мамлакатда 9 777 нафар бемор даволанмоқда.Улардан 209 нафари оғир, 88 нафари эса ўта оғир аҳволда.