“Олой” бозори ёнида коронавирусга тест топшириш пункти қурилмоқда

Мазкур ҳудудда аҳолидан COVID-19 га тест олиш ва унинг натижаларини 24 соат мобайнида интернет орқали олиш имконияти мавжуд бўлади
Sputnik

ТОШКЕНТ, 29 июл — Sputnik. Тошкентнинг Юнусобод тумандаги “Олой” бозори автотураргоҳ ҳудудида аҳолидан коронавирусга тест олиш ва инсон саломатлиги ҳамда иммунитетини текшириш бўйича тиббиёт пунктлари ташкил қилинмоқда. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

“Мазкур ҳудудда аҳолидан COVID-19 га тест олиш ва унинг натижаларини 24 соат мобайнида интернет орқали олиш имконияти мавжуд бўлади”, - дейилган хабарда.

“Олой” бозори ёнида коронавирусга тест топшириш пункти қурилмоқда

Бундай марказлар Юнусобод туманининг бошқа ҳудудларида ташкил этилиши режалаштирилмоқда.