Молия вазири ўринбосари Ёрқин Турсунов вафот этди

Ўзбекистон Молия вазири ўринбосари Ёрқин Турсунов оламдан ўтди. У 55 ёшда эди. Унинг ўлими сабаблари ошкор қилинмаган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 29 июл — Sputnik. Ўзбекистон Молия вазири ўринбосари Ёрқин Турсунов оламдан ўтди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар қилмоқда.

“Бугун, Ўзбекистон Республикаси Молия вазири ўринбосари 55 ёшида молия вазирининг ўринбосари-Турсунов Ёрқин Эргашевич оламдан ўтди. Ёрқин Турсунов Ватан равнақи, ўз иши учун ўзини оҳирги сонияларини бағишлаган улкан қалбли шахс эди”, - дейилган хабарда.

Вазирлик унинг ўлими сабабларини очиқламаган.

Молия вазири ўринбосари Ёрқин Турсунов вафот этди

20 йилдан ортиқ вақт мобайнида у Молия вазирлиги тизимида ишлаган. У ерда ҳар доим ўзининг меҳнатсеварлиги, хар бир ишга юқори маъсулият ва пухталик билан ёндашиши, ҳар кимни тушуниш қобилияти билан ажралиб турган.

Ёрқин Турсунов 1965 йилда Самарқанд вилоятинг Хатирчи туманида туғилган. 1990 йилда Тошкент халқ хўжалиги институтини бакалаврини тамомлаган. Мутахассислиги молиячи. 

Қорақалпоғистонда 37 ёшли туман ҳокими коронавирус қурбонига айланди

Меҳнат фаолиятини 1990 йилда Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳри ҳокимияти молия бўлими аҳолини ижтимоий ҳимоялашни молиялаштириш бўйича назоратчи инспектори, бюджет инспекцияси I тоифали иқтисодчиси лавозимидан бошлаган. 

1993- 2002 йилларда Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳри ҳокимияти молия бўлими мудири ўринбосари – бюджет инспекцияси бошлиғи, кейинчалик бўлим мудири бўлган. 

2002-2006 йилларда Навоий вилояти ҳокимияти молия бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаган. 

2006-2012 ва 2016-2018 йилларда Молия вазири ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

2012-2016 йилларда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари – Ижтимоий ва молиявий таъминот хизмати бошлиғи

Молия вазири ўринбосари лавозимига қадар, Ёрқин Турсунов Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижро этувчи директори лавозимини эгаллаган.

Ҳудудларни комплекс ривожлантириш дастурлари, уларни молиялаштириш бўйича самарали фаолият олиб борган.