Йўлбарс кунининг асосий мақсадларидан бири бу жамоатчиликни йўлбарсларнинг йўқ бўлиб кетиши муаммоси ва уларни қандай ҳимоя қилиш кераклиги ҳақида хабардор қилишдир.
Йўлбарс халқаро ҳимоя остида, у Қизил китобга, СИТЕС иловасига киритилган. 1947 йилдан бери йўлбарсларни ов қилиш бутунлай тақиқланди.
Дунёдаги айрим ҳайвонот боғларида бу кунда йиртқичларга алоҳида мазали овқат ва совғалар берилади. Бу йилда Global Tiger Initiative ташкилоти йўлбарс популяциясини сақлаб қолиш учун 350 миллион долларга яқин маблағ йиғишни режалаштирди.
Йўлбарс тимсоли азалдан Ўзбекистонда алоҳида ўринга эга, масалан, Самарқанддаги қадимий “Шердор” мадрасаси пештоқида афсонавий шерсимон йўлбарс оқ оҳуни қувиб кетаётгани тасвирланган.