“Ўзэкспомарказ”даги беморлар қариндошлари учун монитор ўрнатилди

Таъкидланишича, энди беморларнинг яқинлари рўй бераётган вазиятдан монитор орқали хабардор бўлишлари мумкин.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 27 июл — Sputnik. “Ўзэкспомарказ”да жойлашган Тақсимлаш марказидаги коронавирус беморларининг яқинлари ва қариндошлари учун монитор ўрнатилди. Бу ҳақда пойтахт матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Таъкидланишича, энди беморларнинг яқинлари рўй бераётган вазиятдан монитор орқали хабардор бўлишлари мумкин.

“Ўзэкспомарказ”даги беморлар қариндошлари учун монитор ўрнатилди

Ҳокимлик ижтимоий тармоқларда шифохоналардаги COVID-19 билан касалланганларнинг қариндошлари улар ҳақида ахборот олишда қийинчиликларга дуч келаётганликлари тўғрисида кўплаб шикоятларни инобатга олиб бу ишга қўл урган.

Бош прокурор ва пойтахт ҳокими “Ўзэкспомарказ”даги беморлар учун ўринларни кўздан кечирди

Эслатиб ўтамиз, “Ўзэкспомарказ” мажмуасида махсус Тақсимлаш марказида палаталар сони 466 тага, койкалар сони 928 тага етказилган.