ТОШКЕНТ, 27 июл — Sputnik. Хитойда АҚШнинг АҚШнинг Чэндудаги консулхонаси расман ёпилди. Бу ҳақда Хитой ТИВ маълумотига асосланган ҳолда РИА Новости ёзмоқда.
Шундан сўнг маҳаллий ҳукумат вакиллари муассаса ҳудудига асосий дарвоза орқали киришган ва уни ўзларига қабул қилиб олишган.
Йигирма биринчи июль куни Қўшма Штатлар Хьюстондаги Хитой бош консуллигини ёпди. АҚШга кўра, бу интеллектуал мулк ва америкаликларнинг шахсий маълумотлари муҳофазасини таъминлаш зарурати туфайли амалга оширилди.
Пекин бу ҳолатни сиёсий фитна деб атаб, жавобан "қатъий қадамлар" билан чора кўришга ваъда берди.
АҚШ ва Хитой муносабатларида сўнгги вақтларда зиддият кучаймоқда. Вашингтон ва Пекиннинг ўзаро иқтисодий даъволари бор. Бундан ташқари, америка администрацияси Хитойни коронавирус билан боғлиқ вазият ҳақида ахборот беришда виждонан ёндашмаганликда айбламоқда, Пекин эса Вашингтоннинг унинг ички ишларига, хусусан, Гонконг билан муносабатларига аралашувидан норози.