Сардоба аҳоли учун мўлжалланган маҳсулотларни сотиб юборган шахс аниқланди

Фуқаро тошқиндан жабр кўрган сардобаликлар учун ажратилган 53 млн сўмлик маҳсулотларни махсус омбордан олиб чиқиб, номаълум шахсларга пуллаган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 26 июл — Sputnik. Сардоба туманида эвакуация қилинган аҳоли учун мўлжалланган 53 млн сўмлик маҳсулотларни сотиб юборган шахс аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати Sputnik нашрига маълум қилди.

Паркентда Санитария инспекцияси мансабдорлари давлатга қарийб 400 млн сўм зарар етказди

Маълум қилинишича, фуқаро М.Ж. Сардоба туман 21-сонли мактабга эвакуация қилинган аҳоли учун зарур ноозиқ-овқат маҳсулотларини олиб келиш мақсадида Сардоба туман Қизил ярим ой жамияти раҳбари номидан сохта ҳужжатлар тайёрлаган. Шу йўл билан 53 млн сўмлик маҳсулотларни махсус омбордан олиб чиқиб, номаълум шахсларга сотиб юборган.

Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши очилган.

Тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.