Босим тобора кучаймоқда. АҚШ “Шимолий оқим-2” пудратчиларига таҳдид қилишга ўтди

Таъкидланишича, АҚШ газ қувурининг Германия ва Европанинг бошқа мамлакатларидан бўлган пудратчилари билан “уларнинг лойиҳада келгусида иштирок этишининг узоқ оқибатларини кўрсатиб бериш учун” иккита видеоконференция ўтказди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 26 июл - Sputnik. АҚШ ҳукумати “Шимолий Оқим-2” қурилишига жалб қилинган немис ва Европа компанияларига босимни кучайтирмоқда. Бу ҳақда дея “Die Welt” газетаси манбаларга таянган ҳолда хабар қилмоқда.

АҚШда “Шимолий оқим-2”га қарши санкцияларни кучайтириш тўғрисидаги тузатиш маъқулланди

Таъкидланишича, АҚШ газ қувурининг Германия ва Европанинг бошқа мамлакатларидан бўлган пудратчилари билан “уларнинг лойиҳада келгусида иштирок этишининг узоқ оқибатларини кўрсатиб бериш учун” иккита видеоконференция ўтказди. Тадбирларда АҚШ Давлат департаменти, Молия вазирлиги ва Энергетика вазирлиги вакиллари иштирок этдилар. Газетага манбалар ҳабар беришича, америкалик амалдорлар “Шимолий оқим-2”нинг қурилиши якунланишига тўсқинлик қилишларини яққол билдиришди”.

“Мен (Вашингтон томонидан-таҳр.) таҳдидлар жуда жиддий деб ҳисоблайман”, - деди суҳбатдошлардан бири.

АҚШ Сенати пайшанба куни “Шимолий оқим-2”га қўшимча санкцияларни ўз ичига олган мудофаа бюджетини тасдиқлади. Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песковнинг таъкидлашича, Кремль газ қувурига қарши санкциялардан хавотирда, улар номақбул ва қонунга зиддир. У ушбу лойиҳани амалга оширишга қаратилган стратегияни ишлаб чиқиш учун вазият таҳлил қилинишини таъкидлади.

Россиядан Европага газни эскпорт қилувчи “Шимолий оқим” газ қувури 2011 йилда ишга туширилган. Унинг иккита қувури Болтиқ денгизи туби бўйлаб Россиянинг Виборг шаҳридан Германиянинг Грайфсвальдигача давом этади.

Айни дамда “Шимолий оқим-2” иккинчи газ қувурининг қурилиши давом этмоқда. У Россия қирғоқларидан Болтиқ денгизи орқали Германияга қадар умумий қуввати йилига 55 миллиард кубометр газни етказиб берадиган иккита қувур линиясини қуришни кўзда тутади.

Дания “Шимолий Оқим-2”ни янги кемалар ёрдамида битказишга рухсат берди

АҚШ ушбу лойиҳага фаол қарши чиқиб, у ўз суюлтирилган табиий газини Европа Иттифоқида, шунингдек Украина ва бир қатор Европа давлатларида тарғиб қилмоқда.

Ушбу лойиҳага аллақачон АҚШнинг санкциялари жорий қилинган, шу сабабли сўнгги босқичида бўлган газ қувури қурилиши чўзилди.

"Газпром" газ қувурини ётқизишни тугатиш, моҳиятини очиқламаган чораларни кўрмоқда ва уни 2020 йил охирида ёки 2021 йил бошида ишга туширишни режалаштирмоқда. Бугунги кунга қувурларнинг қарийб 94 фоизи ётқизилди. Шу билан бирга, 4 июн куни бир қатор сенаторлар АҚШ Сенатига газ қувурига қарши янги санкциялар тўғрисидаги қонун лойиҳасини киритдилар - улар қурилишда иштирок этаётган барча кемаларга, ушбу кемаларни етказиб берадиганларга, улар учун суғурта ва порт хизматларини кўрсатадиганларга ҳамда  “Шимолий оқим-2”нинг ишга тушиши учун сертификацияни ўтказиб берадианларга нисбатан қўлланилади.