Мирзиёев икки ИИВ ходимини вафотидан сўнг "Жасорат" медали билан тақдирлади

Коронавирус пандемиясига қарши курашишда фидойилик кўрсатган Ички ишлар органлари ходимларидан бир гуруҳи мукофотланди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 24 июл - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев коронавирус пандемиясига қарши курашишда фидойилик кўрсатган Ички ишлар органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлади.

Ўзбекистон ИИВ тизими вакиллари COVID-19 қурбони бўлгани тахмин қилинмоқда

Ички ишлар ходимлари коронавирус пандемияси туфайли юзага келган мураккаб ва синовли кунларда ҳаёти ва соғлиғини хавф остига қўйиб, мавжуд хатарларга қарши курашиш, инфекция кенг тарқалишининг олдини олиш, юртимизда санитар-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси учун тақдирланган.

Фахрий унвон, орден ва медаллар ўзининг матонати, билим ва салоҳияти, профессионал маҳоратини намоён этиб, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, беморлар ҳаётини асраш, уларга юксак эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш борасидаги алоҳида хизматлари, шунингдек, ўз бурчи ва қасамёдига содиқ қолиб, зиммасига юкланган вазифаларни бажариш йўлидаги улкан жасорати ва фидойилиги учун топширилмоқда.

"Жасорат" медали билан

Нафасов Шавкат Насирович (марҳум) - Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармасининг бўлим бошлиғи

ИИВнинг яна бир ходими коронавирус оқибатида вафот этди

Шамахмудов Аълохон Абзалович (марҳум) - Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Молия ва моддий-техника таъминоти бошқармаси бўлим бошлиғининг ўринбосари

"Содиқ хизматлари учун" медали билан

Камалов Бекзод Нигматбекович - Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси  22-сонли жазони ижро этиш колонияси бўлим бошлиғи

Курбанов Бегали Турдалиевич - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси муҳим топшириқлар бўйича инспектори

Қаҳҳоров Ахмад Азимович - Бухоро вилояти Бухоро тумани ИИБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси таянч пунктлари профилактика катта инспектори

Мирзиёев коронавирусга қарши курашган бир гуруҳ фуқароларни мукофотлади

Тиркашев Муроджон Мамурович - Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси бўлинма командири

Усмонов Бахтиёр Шермирзаевич - Андижон шаҳри бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси Жиноят қидирув бўлими тезкор вакили

Худайкулов Улугбек Пармонович - Навоий вилояти Хатирчи тумани ички ишлар бўлими ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими профилактика катта инспектори

 

Тақдирланганларнинг тўлиқ рўйхати билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.