Марказий Осиё давлат етакчилари Мирзиёевни таваллуд куни билан табриклади

Қозоғистон, Туркманистон ва Тожикистон раҳбарлари Шавкат Мирзиёевни таваллуд куни билан табриклашди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 24 июл — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси президенти Қасим-Жомарт Токаев билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилди. 

Мирзиёев коронавирусга қарши курашган бир гуруҳ фуқароларни мукофотлади

Қасим-Жомарт Тоқаев Ўзбекистон раҳбарини таваллуд куни билан самимий қутлади.

Суҳбат чоғида икки томонлама муносабатлар ва минтақавий ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Шавкат Мирзиёев Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди.

Туркманистон раҳбари президентни таваллуд куни билан самимий табриклаб, халқимизга фаровонлик тилади.

Суҳбат чоғида давлат раҳбарлари ўзаро манфаатли амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига алоҳида тўхталдилар.

Шунингдек, Ўзбекистон президенти Тожикистон Республикаси президенти Эмомали Раҳмон билан ҳам телефон орқали мулоқот қилди.

Тожикистон президенти Ўзбекистон раҳбарини туғилган куни билан самимий муборакбод этди.

Икки томонлама дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларининг жорий ҳолати ва уларни кенгайтириш истиқболлари кўриб чиқилди.