Эксперт олтин ва кумуш нархларининг кўтарилиш сабабини тушунтирди

Савдолардан олинган маълумотларга кўра, олтин ва кумушнинг нархлари кўп йиллик кўрсаткичларнинг энг чўққисига чиқди.
Sputnik

"Калита-Финанс" молиявий гуруҳининг таҳлилчиси Дмитрий Голубовскийнинг фикрига кўра, қимматбаҳо металлар нархини ўсиши дунёнинг етакчи марказий банклари томонидан чоп этилган пуллар ҳажми ўсиши билан боғлиқ, уларнинг баланси март ойидан бошлаб, коронавирус эпидемияси оқибатлари билан курашиш баҳонаси туфайли қарзлари монетизациясини амалга оширган пайтдан бошланди.

Ўзбекистон йил бошидан буён қанча олтин сотди

"Федерал заҳиранинг РЕПО операцияларига назар ташласак, циклик инқироз аввалроқ, ўтган йилнинг сентябр ойида бошланган эди. Ўша пайтнинг ўзида ликвидлик инқирози юзага келди ва улар ўз муаммоларини қарз пуллари билан ҳал қила бошладилар. Шунчаки март ойида бу мисли кўрилмаган миқёсга чиқди", - дейди эксперт.

Бундан кейин мутахассис, аҳоли чиқарилиши мумкин бўлмаган пул воситаларини афзал кўришини таъкидлади, чунки уларнинг миқдори чегараланган. Бу олтин нархи кўтарилишининг асосий сабаби бўлади.

"Умуман олганда, биз узоқ йўлнинг бошидамиз, чунки ҳозирда 70-чи йилларга ўҳшаш вазият кириб келмоқда, унда доллар олтиндан ажратилиниб, америкаликлар иккинчи жаҳон уруши йилларидан тўпланиб қолган ҳарбий қарзларини тўлашган. Бу паст иқтисодий ўсиш ва юқори инфляция даври бўлган. У пайт олтин 40 доллардан 600 долларгача кўтарилган", - дейди Голубовский.

Ўзбекистонда олтин ёмбиларини сотиш аппаратлари ўрнатилиши мумкин

Молиявий таҳлилчининг таъкидлашича, ҳозирда олтин нархи кўтарилишининг энди биринчи тўлқини ўтди ва натижада у беш хонали рақамгача етиб бориши мумкин. Бундан ташқари, узоқ муддатли танаффусдан кейин кумуш нархининг ўсиши ҳам кузатилмоқда.

Суҳбатдошнинг сўзларига кўра, қимматбаҳо металлар нархининг кўтарилиши рубльга яхши таъсир қилади, чунки Россиянинг олтин захирасига катта. Экспертнинг таъкидлашича, Молия вазирлиги томонидан рубль курсини қувватлаб туриш учун чет эл валютаси сотилганига қарамай, олтин нархининг кўтарилиши сабабли мамлакатнинг олтин-валюта захиралари пасаймаймаган.

Таҳлилчи хулоса тариқасида, давлат банкларнинг депозит базаси пасайиб кетмаслиги учун аҳолининг пул маблағларини муомалада қолишига имкон берадиган махсус воситаларни ўйлаб топиши керак, деб таъкидлади.

"Одамлар банклардан пулларини олиб, бу маблағларга уйларида сақлаш учун қандайдир тилла тангаларни сотиб олсалар, улар маблағларни шунчаки муомаладан чиқариб олишади. Айнан иқтисодиёт учун бу яхши эмас. Улар ишламайди", - деб тушунтиради Голубовский.