Ниқоблар туфайли инсоният экологик фалокатга дуч келиши мумкин – Япония ОАВ

COVID-19'дан ҳимояланиш мақсадида фойдаланиладиган бир марталик ниқоблар атроф-муҳитни ифлослантириши мумкин.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 23 июл — Sputnik. COVID-19'дан ҳимояланиш мақсадида фойдаланиладиган бир марталик ниқоблар атроф-муҳитга хавф солмоқда. Бу ҳақда Япониянинг Киодо агентлиги турли давлатлардан экологлар томонидан юборилган маълумотлар асосида хабар тайёрлади.

Олтин ниқоб, Африка раққосаси ва ғазабга тўлган буқа – ҳафта суратлари

Экологларнинг сўзларига кўра, Япония соҳиллари бўйлаб сувга кўплаб ниқоблар ташланмоқда.

Туркия ва Европа мамлакатларида атроф муҳитга ташланаётган тиббий чиқиндиларнинг миқдори сезиларли даражада кўпайди. Франциялик экологлар яқинда денгизда медузаларга қараганда, ниқоблар кўпроқ бўлишидан қўрқишмоқда.

Ниқоблар, латекс қўлқоплар ва коронавирусдан ҳимояланишнинг бошқа воситалари кўпайиши дунё океанларини янада ифлосланишига олиб келиши мумкин. Агар ҳозир чоралар кўрилмаса, экологлар огоҳлантиришича, инсоният ҳақиқий фалокатга дуч келади.

Гонконгда жойлашган OceansAsia компанияси тақдим этган маълумотга кўра, ниқоблар нафақат қирғоқ бўйлаб ташланмоқда, балки балиқ овлаш тўрларида бошқа ахлатлар билан бирга ушланмоқда.