Россиядан 200 га яқин ўзбекистонлик талабалар олиб келинди

Новосибирск шаҳрида таҳсил олаётган 200 га яқин ўзбекистонлик талаба чартер рейс орқали Ўзбекистонга олиб келинди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 22 июл — Sputnik. Россиянинг Новосибирск шаҳрида таҳсил олаётган 200 га яқин ўзбекистонлик талаба чартер рейс орқали мамлакатга олиб келинди.

ЎзА хабарига кўра, бу президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига биноан амалга оштирилган.

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида талабалар санитария қоидаларига кўра текширувдан ўтган Уларнинг юклари ҳам тегишли тартибда дезинфекция қилинган.

Рус-қозоқ чегарасидаги Ўзбекистон фуқаролари поездда ватанга қайтарилмоқда

“Томск шаҳри Сибир федерал округида таҳсил олаётган бу талабалар соғлиғини сақлаш мақсадида ўрнатилган тартибда карантинга олинади. Сўнгра оиласи бағрига қайтади”, - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ бир гуруҳ ўзбекистонлик талабалар бош вазир Абдулла Ариповга видеомурожаат йўллаб, уйларига қайтиш учун чартер рейс ташкиллаштириб беришни илтимос қилишган эди.