Россия вакцинаси қачон оммавий ишлаб чиқарилади?

Коронавирус вакцинасининг синов жараёнида қатнашган кўнгиллилар уйга кетишди. Синов жараёни якунланди, аммо якуний натижалар ҳақида гапиришга ҳали эрта.
Sputnik

Кўнгиллилар Бурденко госпиталига таклиф қилинади, у ерда яна бир бор якуний кўрикдан ўтишлари керак. Кейин таҳлил натижалари Гамалея номидаги илмий марказга юборилади - айнан шу ерда вакцина ихтиро қилинган. Шундан кейингина Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан вакцина тасдиқланади ёки тасдиқланмайди.

Вакцинани қачон ва қаерда оммавий ишлаб чиқариш режалаштирилган – бу ҳақда видеомизда батафсил.